...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФИФА 48та жамоага ЖЧда қатнашиш имконини бериши мумкин


17:32, 05.10.2016 Спорт
 3 243

Жанни Инфантино ЖЧ иштирокчилари сонини кўпайтиришга жиддий киришди.

ФИФА президенти  Жанни Инфантино футбол бўйича Жаҳон Чемпионатини янги  кўринишда ўтказиш таклифини билдирди. Унинг таклифига кўра, чемпионатнинг сўнгги босқичида  бирданига 48та терма жамоа иштирок этиши мумкин.
 
“Жаҳон чемпионатида 48та терма жамоа иштирок этиши мумкин. Биринчи бўлиб 32 жамоа саралаш босқичида плей-оффда ўйнайди. Улардан ўн олтитаси биринчи учрашувдан сўнг ўйинни тўхтатади. Бошқа ўн олтита жамоа эса рақамли саралашдан ўтади. Шундан сўнг жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи бошланади.
 
Ушбу ғоя ФИФАда муҳокама қилинмоқда. Якуний қарор 2017 йилда қабул қилинади. Биз энг мақбул вариантни аниқлаймиз”, дейди Жанни.
 
Аввалроқ, ФИФА президенти Қоҳирадаги  нутқида  Африка ЖЧ иштирок этиши учун иккита қўшимча ўрин олади, деб айтган эди.
 
ФИФА президенти Африка футбол конфедерацияси қурултойи  давомида ўз сўзини яна бир бор тасдиқлади.
 
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ қоидаларига мувофиқ 32та жамоа қатнашиш ҳуқуқига эга эди. 48та жамоа қатнашадиган бўлса Осиё қитъасидан мундиалда бештадан ўнтагача терма жамоа қатнашиши мумкин. Ушбу ҳолатда Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам мундилда қатнашиш деярли аниқ бўлиб қолади.
 
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаш 3-босқич 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Эрон термасини қабул қилади. Учрашув  6 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида Тошкент вақти билан 18:00да бўлиб ўтади.
Зуҳра Одилова
 

Теглар:Жаҳон Чемпионати ФИФА Жанни Инфантино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!