Спортчи “Президент совғаси” бўлгани Malibu русумли автомашина илк шахсий автомобили эканини айтди.
“Рио-де Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари учун берилган пул мукофотининг ҳаммасини устозим Аброр Турсунпўлатовга бердим. Чунки, шу киши бўлмаганида, мен бундай юқори натижаларга эриша олмаган бўлардим.
Бундан аввалги муваффаяитларимда ҳам ана шу инсоннинг меҳнатлари катта. Шу сабаб аввалги жанглардаги пул мукофотларини ҳам устозимга берганман.
Мен мусобақалар билан банд бўлган вақтимда, ота-онамдан ташқари, шу инсон оиламдан хабар олиб туради. Ёрдамини аямайди. Фарзандларимни насбирасидек кўради.
Malibu’ни зўр иштиёқ билан, яхши кўриб миниб юрибман. Бир неча йил аввал, отамга, укаларимга Matiz ва Spark русумли автомобилларни сотиб олганман. Malibu эса ўзимнинг биринчи машинам”, дейди у суҳбатда.
Фазлиддин Ғоибназаровнинг хонадонида бўлиб ўтган эксклюзив интервьюни тез кунда сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.
Фотомухбир Миржамол Абзалов