XХXI ёзги Олимпиада ўйинларининг Олтин медаль совриндори Фазлиддин Ғойибназаров “Ўзбекистон ифтихори” унвонини Президент Ислом Каримовнинг қўлидан олиш насиб этмаганидан афсусда.
Халқимиз бошига тушган оғир мусибат Олимпиада совриндорларининг кайфиятига ҳам таъсир ўтказди.
Фазлиддин Ғойибназаров, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби:
– Президентимиз ҳар бир чиқишида, нутқида ёшларни ўз фарзандидек кўришини айтиб, Ватанни севиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга даъвати қалбимизда юртга садоқат, мардлик, шижоат туйғуларини жўш урдирар эди.
Ана шу туйғу мени XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, байроғимизни баланд кўтаришга, мадҳиямизни кўз ёш билан тинглашга ундаган.
Президентимиз камтарона ютуғимни юксак баҳолаб, 2016 йил 24 августдаги фармони билан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирлади. Афсус, бу мукофотни ўз қўлларидан олиш насиб этмади...
Биз Президентимиз Ислом Каримовнинг номини, хотирасини қалбимизда мангу сақлаймиз.