Фарҳод Алимов бахт тилаш ўрнига, салбий фикрлар билан кўмаётган мухлисларга тилак билдирди.
Шу муносабат билан биз ҳар иккала жуфтлик билан боғланишга ҳаракат қилдик. Улар тайёргарлик ишлари билан банд.
Икки ижодкорнинг тўй муносабатлари билан берган мақолаларимиздан бирида, Фарҳод Алимов мухлислар билдираётган салбий фикрларни инобатга олиб, рафиқаси билан ажрашишига Райҳоннинг алоқаси йўқ эканини айтганди. Албатта, аксарият мухлислар уларнинг турмуш қураётганидан хурсанд. Улар орасида ҳали-ҳамон тўйга қарши чиқаётган мухлислар ҳам йўқ эмас.
Фарҳод Алимов шахсий ҳаётидаги ўзгаришларга Райҳоннинг алоқадор эмаслигини айтганидан сўнг, унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси салбий фикрлар ёмғири остида қолди. Табиийки, бахтли кунларидан бирига тайёргарлик кўраётган ҳар қандай инсонга бу ёқмаган бўларди. Бир неча соат аввал, Фарҳод Алимов ўзининг Instagram’даги саҳифасига айнан салбий фикр муаллифларига нисбатан жавоб қолдирди.
“Ҳаммага яхшилик, муҳаббат ва бир-бирини тушуниш бахтини тилайман! Мен томонга тупурган ҳар бир кишига мустаҳкам соғлиқ, оилаларига чин дилдан бахт ва фаровонлик тилайман” дейилади постда.
Шу билан бирга, постга сурат ҳам илова қилинган.
Ит ва карвон иштирокидаги тасвирга “Карвон тўғри йўналишда кетаётганида, итлар, айниқса, кўпроқ хурийди” деб ёзилган.
Фарҳод Алимовнинг ҳамкасби Жаҳонгир Шаҳобиддинов ушбу постга қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирди.
“Сиз Яратган олдида тўғрисиз. Одамлар эса кўникишади... Сиз учун жуда ҳам хурсандмиз. Жилмайинг, салом, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниева”
Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.