Айни дамда Самарқанд одамлар билан гавжум. Дунёнинг кўплаб нуқталарида Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш учун меҳмонлар келмоқда.
Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўзбекистонлик маданият ва санъат аҳли вакиллари номидан биринчилардан бўлиб Президент қабрини зиёрат қилишга Самарқандга йўл олишди.
Кечадан буён Самарқанд одамлар, зиёратчилар, хорижий меҳмонлар билан гавжум. Президент Ислом Каримов қабри қошида йиғилганлар қўлини дуога очиб, унинг бу дунёга қилган эзгу амаллари, озод ва обод Ватан қуриш йўлида чеккан заҳматлари боқий дунёда савобга айланиши, кўпнинг дуоси ижобат бўлиб, Яратган раҳматига олишини сўрашмоқда.