...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаррух Зокиров 71 ёшни қаршилади


14:25, 17.04.2017 Шоу-бизнес
 5 289

Ҳеч бир ўзбек хонадони йўқки, Фаррух Зокировнинг қўшиқлари кириб бормаган бўлса. Ҳеч бир тўй йўқки, хонанданинг “Келибди” номли қўшиғисиз бошланса.

Кеча, 16 апрель куни Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ингушетия, Туркманистон, Россия халқ артисти Фаррух Каримович Зокиров қутлуғ 71 ёшини қаршилади.
 
Устазода санъаткор, ўзбек эстрада қўшиқчилигининг энг таниқли вакили, дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзбек санъатининг танилиши, ривожланишига улкан ҳисса қўшган ва айни дамда ҳам ижод қилиб, ёшларга ҳар жиҳатда ўрнак бўлиб келаётган санъаткор – Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров таваллуд айёмини оила аъзолари, яқинлари ва дўстлари, шогирдлари билан Тошкентдаги “Салом” ресторанида нишонлади.
 
Ҳеч бир ўзбек хонадони йўқки, Фаррух Зокировнинг қўшиқлари кириб бормаган бўлса. Ҳеч бир тўй йўқки, хонанданинг “Келибди” номли қўшиғисиз бошланса.
 
Фаррух Зокиров нафақат буюк сулола давомичиси, профессионал хонанда, балки маданият вакили номига тўла-тўкис мос бўлган инсон. Ижтимоий тармоқлар орқали унинг номига битилаётган табрикларда ҳам кўплар унинг инсоний жиҳатларига, ҳақиқий маданият вакили эканига урғу беришган.
 
Фаррух Зокиров ижро этган қўшиқлар хоҳ у янги бўлсин, хоҳ бундан 20-30 йил аввал яратилган бўлсин, ҳамон тилларда. Бу қўшиқларнинг мусиқаси янграгандаёқ ўша самимий, ёрқин хотиралар ёдимизга тушади.
 
Фаррух Каримович Зокиров ўзбек санъатида ўзига хос мактаб ярата олди. Бугун эстрада оламида кўзга кўринган “Шарқ”, “Санъат”, “Караван” каби ўнлаб гуруҳлар Фаррух Зокиров бошчилигидаги “Ялла” гуруҳидан андоза олган, десак, муболаға бўлмайди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” сайти жамоаси номидан Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировни қутлуғ 71 ёшни қаршилагани билан самимий муборакбод этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз. 

Теглар:Фаррух Зокиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!