...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғоналик фуқаро “Минор” масжидида сурункали ўғирлик содир этди


11:43, 12.04.2018 Жамият
 8 985

Н.Э.нинг бундай хатти-ҳаракатлари узоққа бормади. Масжид таҳоратхонасига ўрнатилган кузатув камералари ўғрини фош қилишда қўл келди.

Фарғоналик фуқаро Н.П. ўғирлик қилиш учун бозор ё дўконни эмас, балки одамлар ўзгача ишонч билан қадам ранжида қиладиган масжидни танлади. У Тошкентдаги “Минор” жоме масжидида икки марта ўғирликка қўл урди.
 
Жорий йилнинг 28 январь куни Н.П. пешин намозини ўқиш учун келган кишилар қаторида таҳоратхонага киради. У ердаги илгичда турган кийим-кечакларнинг чўнтагини титиб, 400 минг сўм пулни ўмариб, ғойиб бўлади.
 
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас. У 15 февраль куни яна “Минор” жоме масжидига боради. Мақсади ибодатмиди? Йўқ, яна таҳоратхонага кириб, одамларнинг кийим-кечаклари чўнтагидан 650 минг сўм пулни олиб, жуфтакни ростлайди.
 
Бироқ Н.П.нинг бундай хатти-ҳаракатлари узоққа бормади. Масжид таҳоратхонасига ўрнатилган кузатув камералари ўғрини фош қилишда қўл келди.
 
Куни кеча Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир тумани судида мазкур жиноятларга оид иш кўриб чиқилди. Жиноятга баҳо беришда судланувчининг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон экани, оилавий шароити оғирлигига эътибор қаратилди. Бироқ у бир неча бор судланган, аввал енгилроқ жазо тайинланган бўлса-да, бундан тегишли хулоса чиқармаган. Қисқаси, у ўзига берилган имкониятдан фойдаланмаган, бирор ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмаган. Аксинча, қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтган. Ана шулар ҳисобга олиниб, Н.П.га Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан узил-кесил саккиз йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тегишли тартибда қоплаб берилиши белгиланди.

Теглар:Ўғирлик Жиноят Минор масжиди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар