...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада “Ипотека банк” ходимига 71 ҳолат бўйича жиноий иш очилди


17:39, 08.01.2019 Жамият
 8 440

Банк ходими ҳужжатларни сохталаштириб, давлат маблағини талон- тарож қилган.

Тўлов квитанциялари банк дастурига кирим қилинмасдан сохталаштирилиши ёки тўланган пуллар шахсий эҳтиёж учун ишлатиб юборилиши ҳам мумкинми? Фарғонада банк ходими шундай жиноятга қўл урди.
 
АТИБ “Ипотека банк” Фарғона вилояти филиалининг 28-сонли жамғарма кассаси назоратчи кассири лавозимида ишлаган Фарҳод Собиров фуқаролар томонидан тўланган маблағларни банкка топширмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳужжатларни сохталаштириб, давлат маблағини талон- тарож қилган.
 
У ўзининг иш фаолияти давомида Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича фуқаролар томонидан тўланиши лозим бўлган давлат божи ва жарималарни қабул қиларди. Банкка келаётган пулларни кўриб, Фарҳод Собиров 71 та ҳолатда 30 миллион 311 минг 500 сўмлик пул маблағларини фуқаролардан тўлов учун қабул қилиб, пулларни олгани тўғрисидаги квитанцияларини икки нусхада расмийлаштиради. Қабул қилинган пулларни ўзининг жавобгарлигига олгани ҳолда ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, банкка топширмасдан, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
 
Бундан ташқари, Фарҳод Собиров ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, АТИБ “Ипотека банк“ Фарғона вилояти филиалига қарашли 28-сонли жамғарма касса шохобчаси кассири Х.Боқижонова томонидан ўзига бириктирилган банк муҳри босилган ҳолда Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича 7 та ҳолатда қабул қилиб олинган 4 миллион 831 минг сўмлик пул маблағларини ими-жимида ўзлаштириб юборган.
 
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлимидаги ижро ҳужжатларидаги тўлов ҳужжатлари ўрганилганда унинг ножўя ҳаракатлари аниқланган.
 
ЎзАнинг ёзишича, жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг очиқ суд мажлисида Фарҳод Собировга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга тегишли жазо тайинланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қўштепа тумани Жиноят Ипотека банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар