...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фақат бир кун: Адлия вазирлиги оила масаласидаги саволларга онлайн жавоб беради


20:10, 14.05.2018 Жамият
 2 162

Адлия вазирлиги томонидан оила масаласида онлайн ҳуқуқий маслаҳат уюштирилади.

Жорий йил 15 май куни Халқаро оила куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан “Оилага ҳуқуқий ёрдам” онлайн-акцияси ўтказилади.
 
Ушбу хабар билан танишган вақтингиздан бошлаб телеграмдаги @oilakuniadliyabot телеграм ботига ёки Facebok’даги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифасига оила қонунчилигига оид саволларингизни йўллашингиз мумкин.
 
Эртага кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб боради, яъни йўлланган саволларга жавоб беради.
 
15 май соат 15:00 да эса Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.
 
Акция регламенти ва саволлар йўллаш тартиби билан қуйидаги ҳаволада танишинг.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Адлия вазирлиги Оила масаласи Оила куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар