Фаластин давлат етакчиси Маҳмуд Аббос Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Рамоллоҳ шаҳрида Петер Маурер билан учрашди.
Учрашув давомида, Фаластин давлат раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил ҳуқумати томонидан Фаластин ҳудудларида янги яҳудий мавзеларининг қурилаётганлиги — минтақадаги мавжуд зиддиятларни янада кескинлашишига йўл очишини айтиб ўтди.
Шуниндек, Петер Маурер Ғазо секторига ташриф буюриб, ҲАМАС етакчиларидан бири Яҳё ас-Синвар билан ҳам учрашади.
Маълумот учун, Яқин Шарқ минтақасида 70 йилдан бери давом этаётган араб-исроил муаммоси минтақадаги сиёсий барқарорликка таъсир этувчи катта омиллардан бири саналади.