...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook асосчиси соғлиқни сақлаш соҳасига маблағ ажратади


16:20, 22.09.2016 Олам
 2 910

Facebook ва Microsoft асосчилари ўз шахсий фондлари ҳисобидан ҳайрия маблағлари ажратишади.

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг рафиқаси Присцилла Чан билан 2015 йилда “Chan Zuckerberg Initiative” номли хайрия фондига асос солган эди. Мазкур фонд 21 сентябрь куни Сан-Францискода йиғилиш ўтказди.
 
Ушбу йиғилиш давомида Марк Цукерберг ва Присцилла Чан айни вақтда мавжуд бўлган барча касалликларга қарши курашга қаратилган тадқиқотлар учун 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишини маълум қилишди. Бу маблағ 10 йил давомида тақдим этиб борилади.
 
Лойиҳанинг биринчи босқичида Сан-Францискода “Biohub” номли лаборатория яратиш учун 600 миллион доллар ажратилади. Бу лабораторияда Беркли, Калифорния, Стэнфорд ва Сан-Франциско Университетларининг малакали профессорлари иш олиб боришади. Цукерберг барча турдаги инфекцион касалликни аниқлашга қаратилган чип яратилиши ҳақида маълум қилди.
 
Марк Цукерберг ўз чиқиши давомида агар ушбу лойиҳа амалга ошса, инсониятнинг ўртача умр кечириш ёши 100га етишини таъкидлаб ўтди.
 
Сан-Францискода ўтган йиғилиш давомида Microsoft асосчиси Билл Гейтс ҳам иштирок этиб, сўзга чиқди. Билл ва Мелинда Гейтснинг хайрия фонди ҳам соғлиқни сақлаш борасида бир қатор лойиҳаларни молиялаштирган. Хусусан, 2014 йилда у ОИТС, сил ва безгак касалликларига қарши курашиш мақсадида 10,2 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратган.
 
Юқорида қайд этганимиздек, Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан томонидан яратилган “Chan Zuckerberg Initiative” хайрия фонди уларнинг фарзандли бўлганлиги муносабати билан ташкил этилган бўлиб, у жаҳоннинг энг йирик хайрия фондлари қаторига киради. Захира ресурси 46 миллиард долларни ташкил этувчи фонд шу вақтгача мактаб ва таълим соҳасидаги бир неча лойиҳаларга маблағ ажратган.
 
Жаҳонга машҳур “Forbes” журналининг март ойда чоп этилган “Жаҳоннинг энг бадавлат кишилари” рейтингида Марк Цукерберг 6-ўриндан жой олганди. Ушбу журналнинг 22 сентябрдаги ахборотига кўра, Цукербергнинг молиявий аҳволи 55,8 миллиард долларни ташкил этмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Facebook Microsoft Forbes Хайрия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!