...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эҳтиёт бўлинг, ЗИЛЗИЛА!


13:15, 15.01.2016 Олам
 9 505

1966 йилнинг 26 апрелида содир бўлган кучли ер силкиниши такрорланиши мумкинми?

Сўнгги вақтларда қўшни ҳудудларда содир бўлиб, Ўзбекистонга ҳам сезиларли даражада таъсир кўрсатаётган зилзилалар халқ орасида турли шов-шувларнинг келиб чиқишига, 1966 йилнинг 26 апрелида содир бўлган кучли ер силкиниши такрорланиши мумкинми қабилидаги саволларнинг туғилишига сабаб бўляпти. Зилзилаларнинг тез-тез такрорланиб туриши аҳоли ўртасида фавқулодда вазиятларда қандай чоралар кўриш кераклиги ва психологик тайёргарлик, бундай вазиятларда оғирлик ва вазминлик ўта муҳимлигини ёдга соляпти. Шу ўринда сайтимизга келиб тушаётган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда охирги вақтларда содир бўлаётган ер силкинишларининг сабабларига эътибор қаратишни лозим топдик.

2015 йил 26 октябрда  Афғонстоннинг Ҳиндикуш тоғлари ҳудудида кузатилган 7.5 балли зилзила Жанубий Осиё минтақасини ларзага солди.  Зилзила маркази Афғонистоннинг Алакандари-йе Киран ва Мунжанидан 45 км шимолда,  212,5 км чуқурликда бўлган.  Зилзиладан кейинги силкинишлар 4.8 баллда 40 дақиқа давом этган,  ва 29 октябрь куни эрталаб 4,1 балли ва ундан кучлироқ ер силкинишлари кузатилган.



5 ноябрь санасига бориб,  зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 399 кишини ташкил этди. Уларнинг асосий қисми Покистон аҳолисидир.  Ер ости силкинишлари Ўзбекистон,  Туркманистон,  Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам сезилган.  АҚШ Геологик кузатув агентлигининг таъкидлашича,  Покистон сейсмик жиҳатдан дунёдаги энг фаол ҳудудда жойлашган.   Бундан ташқари,  зилзила Деҳли,  Жамму ва Кашмир,  Лакҳнау,  Хитойнинг бир қанча префектураларида ҳамда Непал пойтахти Катмандуда ҳам кузатилган.  Афғонистон пойтахти Қобулда кучли ер силкинишлари биноларга жиддий зарар етказган. Бунга ўхшаш зилзила сўнгги бор 2005 йилнинг  октябрида  кузатилган,   унинг оқибатида 90 мингга яқин одам ҳалок бўлган эди.





Жанубий Осиё минтақасида бу каби зилзилалар сўнгги ўн йилда тез-тез такрорланмоқда.  Геологларнингфикрича,  минтақадаги сейсмик фаолликнинг ошишига асосий сабаблардан бири иқлимнинг глобал исишидир.  Йирик музликларнинг эриши ва денгиз сатҳининг кўтарилиши ернинг тектоник плиталари мувозанатига кескин таъсир этмоқда.  

Руслан Сулаймонов

Теглар:Зизила Афғонистон Ҳиндиқуш Сейсмик марказ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!