Шифокорлар аввал бундай узунликдаги паразитни учратмаганликларини тан олишди.
Ҳар куни суши тановвул қилган эркак паразитлардан заҳарланган. Унинг ошқозонидан узунлиги қарийб 1,5 метр келадиган улкан чувалчанг ташқарига чиққан.
Шифокорлар аввал бундай узунликдаги паразитни учратмаганликларини тан олишди.
Шифокорларнинг текшируви вақтида бемор эркак узоқ вақт давомида мамлакатдан ташқарига чиқмаганлигини ва бундай заҳарланишга олиб келиши мумкин бўлган егуликни тановвул қилмаганлигини маълум қилди. Эркак ҳар куни лососдан тайёрланган сушини истеъмол қилишини айтганида, шифокорлар паразитнинг келиб чиқиш сабабини аниқлашди.