2007 йилда руминиялик инженер Yahoo Messenger орқали иш вақтида рафиқаси ва акаси билан мулоқот қилгани учун ишдан бўшатилган эди.
Сўнгги пайтларда компания ходимлари иш вақтида ижтимоий тармоқлардан нафақат хизмат юзасидан, балки ўзларининг яқинлари билан ҳам мулоқот қилиш ҳолатлари кўпайгани бунга асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Буларнинг барчаси 2007 йилда руминиялик инженернинг Yahoo Messenger орқали иш вақтида рафиқаси ва акаси билан мулоқот қилгани учун ишдан бўшатилганидан кейин бошланди. Инженер Руминия судига компания устидан шикоят қилган, суд эса компания қарорини ёқлаб ҳукм чиқарган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди бу иш юзасидан Руминия судининг қарорини тўла-тўкис қўллаб-қувватлаган ва компания инженернинг ҳуқуқи бузилмаган деб топди.
“Компаниялар ходимларнинг иш вақтида нима билан шуғулланаётганлигини билишга ҳақлидирлар”, – дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қабул қилган янги қарори инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенсиясини ратификация қилган барча давлатлар учун мажбурий ҳисобланади.