Келажакда қандай Европа кераклигини европаликлар танлашлари лозимлиги таъкидланди.
Павлопулоснинг таъкидлашича, Европа Парламенти учун 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловлар евроҳудуд ташкил топгандан кейинги энг муҳимларидан бўлади. Негаки, минтақада неонацизм қайта уйғонган.
“Биз бу хавф кучайиб кетмаслигига умид қиламиз. Европа халқалари бир овоздан: “No pasarán!” (улар ўтиб кетмайди) дейишади. Айтиш керакки биз хавфни кўряпмиз”, деб таъкидлаган греклар раҳбари.
Президент Павлопулоснинг сўзларига кўра, европаликлар келажакда қандай Европа кераклигини танлашлари лозим.
“Ватанпарварлик ортига яширинган популизм ва неоназимнинг барча шакллари бир мақсадга интилади: Европани ва деярли бутун дунёни вайрон қилган даҳшатларни қайтариш”, деган Павлопулос.