...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа миграция масаласи бўйича бир қарорга келди


17:44, 29.06.2018 Олам
 2 080

Иттифоқ ташқи чегараларини мустаҳкамалаш учун кўпроқ пул сарфлашига тўғри келяпти.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” Европа Иттифоқига аъзо етакчи давлатлар раҳбарлари йиғилиб, мигрантлар бўйича бир қарорга кела олмагани ҳақида хабар берган эди.
 
Бугун, 29 июнь куни Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўн соатга яқин давом этган мунозаралардан сўнг миграция бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
 
Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинган ҳужжатга кўра, мигрантларни киритишга рози бўлган мамлакатларда уларни назоратга олиш учун махсус марказлар ташкил этилади. Ушбу марказларда келганлар орасида ҳақиқатдан ёрдамга муҳтож бўлганлар ва ўз мамлакатига қайтариб юбориладиганлари саралаб олинади.
 
Шунингдек, саммит қарорида ЕИ чегараларини мустаҳкамалаш ҳамда Туркия, Марокаш ва Африка мамлакатларига молиявий ёрдамни кўпайтиришни кўзда тутилган. Молиялаштиришни кўпайтиришдан мақсад Европага келишни хоҳловчилар сонини камайтиришдан иборат.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Европа Иттифоқи мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!