...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади


17:51, 26.08.2016 Жамият
 2 058

Миссиясини якунлаётгани муносабати билан Европа Иттифоқи Делегацияси Раҳбари, Элчи Юрий Штерк Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашди.

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан Европа Иттифоқи Делегацияси Раҳбари, Элчи Юрий Штеркни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни,  жумладан “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” шаклидаги ва “ЕИнинг Марказий Осиё билан янги шериклик стратегияси”ни амалга ошириш доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлар тўғрисида фикр алмашилди.
 
Учрашувда Элчи фаолиятининг сермаҳсул бўлганлиги қайд этилди ҳамда унинг Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабаларни мустаҳкамлашдаги хизматлари юқори баҳоланди.
 
Юрий Штерк, ўз навбатида, Ўзбекистондаги маъсулиятли вазифасини муваффақиятли бажаришига яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлчилик билдирди.

Теглар:Юрий Штерк Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар