...
МЕНЮ
ONLINE TV

Евроиттифоқ McDonald’s’ни солиқ тўламаганликда айбламоқда


19:07, 19.09.2016 Олам
 2 519

Еврокомиссия “McDonalds”дан 500 миллион доллар миқдоридаги солиқни тўлашни талаб қилиши мумкин.

McDonald’s тармоғининг Европадаги бўлими 2009 йилдан буён Евроиттифоқ бюждетига 1,8 миллиард долларлик даромадидан 1,49 фоиз солиқ тўлаб келган. “Financial times” нашри компаниянинг штаб-квартираси жойлашган Люксембургда тўланадиган солиқ миқдори даромаднинг 29,2 фоизини ташкил этиши лозимлиги ҳақида эслатиб ўтмоқда.
 
Эндиликда Евроиттифоқ McDonald’s’дан 500 миллион доллар миқдоридаги солиқни тўлашни талаб қилиши мумкин.
 
Ўз навбатида McDonald’s вакиллари компания барча зарур солиқларни ўз вақтида тўлаётганлигини, бироқ ҳукуматдан ҳеч қандай имтиёз олмаётганини таъкидлаб келмоқда. Компания 2011-2015 йиллар давомида солиқларни ўртача қиймати 27 фоиз ҳисоблаб, Евроиттифоққа  2,5 миллиард доллар солиқ тўлаганлигини маълум қилган. 
Дурдона Расулова

Теглар:McDonalds Европа Иттифоқи Евроиттифоқ Солиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!