
“Ўзтрансгаз” Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 1 апрелдан газ нархлари ҳам оширилади.
“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 1 апрелдан газ нархлари ҳам оширилади.
1 апрелдан улгуржи истеъмолчилар учун етказиб берилаётган табиий газ нархи 1000 куб метр учун 289 740 сўм бўлади.
Газ ҳисоблагичлари бўлганда аҳолига етказиб берилувчи газ - 10м3 учун 2 897,40 сўм бўлади.
Газ ҳисоблагичлари бўлмаганда аҳолига етказиб берилувчи газ:
Таом тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти - 10м3 учун 5 010,60 сўм;
Иситишга - 10м3 учун 2 323,70 сўм бўлади.
Марказий иситиш таъминоти тизимига эга уйларга маиший газ плитаси учун етказиб берилувчи табиий газ нархи ҳар бир истиқомат қилувчидан 11,0 м3 учун ойига 5 511,65 сўм бўлади. Марказий иситиш таъминоти тизимига эга бўлмаган уйларда маиший газ плитаси учун газли сув иситгич бўлмаса - 15,0 м3 учун 7 515,90 сўм.
Марказий иссиқ сув таъминоти тизимига эга бўлмаган ёки иссиқ сув таъминоти вақти-вақти билан амалда бўлган уйларда газ сув иситгич учун - 16 м3.га 8 016,95 сўм.
Уйлар, квартираларни иситиш газ ускунаси туридан қатъи назар иситиш мавсумининг беш ойи давомида иситиш учун газдан фойдаланиш:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида – иситилаётган хонанинг ҳар 1 м3 учун - 1 м3 учун 6,0 м3.да - 1 394,20 сўм;
Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда – хонанинг ҳар 1 м3 учун 5,76 м3.га - 1 338,45 сўм.