Эрон АҚШга жавобан “бомбаларнинг отаси” номини олган портловчи қурол яратди.
Эрон янги баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда “Press TV” хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, ракета 2 минг километргача масофага уча олади. Ракета бир неча жанговар ўқ-дориларни ташишга мўлжалланган. Мазкур ракета Теҳронда ўтган ҳарбий парад вақтида тақдим этилган эди.
Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Исломий инқилоб қўриқчилар корпуси ҳарбий қўшин командири генерал Амир Али Хожизоданинг сўзларига қараганда, янги ракета ҳажм жиҳатдан кичикроқ бўлган бўлсада, тактик жиҳатдан имкониятлари кенгайтирилган.
Бу ракета яқин орада Эрон қуролли армияси таркибига киритилади.
Айтиш керакки, бир неча кун аввал Эрон мудофаа саноати оғирлиги 10 тоннага яқин бомбани тайёрлагани ҳақида маълум қилган эди. Генерал Амир Али Хожизода уни “барча бомбаларнинг отаси” деб атаган.
Маълумотларга қараганда, ўқ-дори катта талафот келтирувчи кучга эга. Уни “Иль” русумли самолётдан ташлаш мумкин. Эронда эса бундай самолётлардан 3 таси мавжуд.
Жорий йилнинг апрель ойида Америка ҳарбийлари илк марта GBU-43 бомбасини синовдан ўтказишди. У жаҳондаги энг қувватли қуроллардан бири ҳисобланади. Оғирлиги қарийб 9,5 тоннани ташкил этади. Уни мутахассислар “бомбаларнинг онаси” деб аташган эди.
Генерал Амир Али Хожизода бунга жавобан, “Агар АҚШда “бомбаларнинг онаси” бўлса, Эронда “бомбаларнинг отаси” бор, дея чиқиш қилди.

Дурдона Расулова