...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эроннинг таҳдиди АҚШни ҳаракатга келтирди


14:28, 27.07.2018 Олам
 10 282

АҚШ Эрон ядро объектларини йўқ қилиш ниятида.

АҚШ Австралия ёрдами билан Эроннинг ядро объектларига ҳужум қилмоқчи. Америка жорий йил август ойидаёқ бу ишни амалга ошириши мумкинлигини таъкидлаяпти.
 
Маълумотга кўра, Австралия ҳужумга тайёргарлик кўриш вақтида нишонларни аниқлаш билан шуғалланади. Шунингдек, Британия махсус хизматлари ҳам бу амалиётда иштирок этиши мумкин.
 
Маълум бўлишича Австралия шимолида АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада ва Янги Зелландиянинг махсус хизматларига тегишли “Беш кўз” деб аталувчи сирли мудофаа объекти мавжуд. Эрон ядро объектлари айнан шу ердан аниқланиши айтиляпти.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Эроннинг “Қудс” махсус ҳарбий бўлинмаси генерал-майори Қосим Сулаймони Трампнинг таҳдидларига ўта жиддий жавоб беришини айтган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Эрон Қосим Сулаймони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!