Бу йиғилиш Тошкент вақти билан шанба куни соат 01.00 га белгиланган.
Аввалроқ, Эронда бўлаётган тартибсизликлар тўғрисида хабар берилган эди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг жума кунига белгиланган расмий режасида Эрон масаласи бўйича йиғилиш ўтказилиши белгиланган. Бу йиғилиш Тошкент вақти билан шанба куни соат 01.00 га белгиланган.
Дастурда Хавфсизлик Кенгаши Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилиши кўрсатилган.
Бу йиғилишнинг ўтказилишини АҚШ томони расмий сўраган.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлининг журналистларга берган баёнотига кўра, АҚШ яқин кунларда Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳамда Женевада БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиришни режалаштирган. Бу йиғилишларда Эрондаги вазият кўриб чиқилади.

Обил Сафаров