5 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳал қилувчи тур учрашувларида “шубҳали” деб топилган ўйинлар бор...
Маълум бўлишича, ОФК айни дамда мазкур ишга оид материалларни тўпламоқда. Расмий саҳифада ёзилишича, ташкилот ушбу масала юзасидан ФИФА билан ҳамкорлик қилади ва бу иш юзасидан тушган шубҳали барча ҳужжатларни бевосита ФИФАга тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳал қилувчи тур учрашувларида “шубҳали” деб топилган ўйинлар бор.
“А” гуруҳида Сурия Эронга қарши сафардаги баҳснинг сўнгги дақиқаларида (параллел равишда ўтган Ўзбекистон–Жанубий Корея ўйини якунлангач) 2:1 ҳисобида ортда бораётган вақтда гол киритиб ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди ва гуруҳда учинчи ўрин билан плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.
“В” гуруҳида эса Саудия Арабистони ўз майдонида Японияни мағлуб этди ва Австралиядан иккинчи ўринни тортиб олиб, жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига чиқди.
Шунингдек, ўша куни ЖЧ–2018 турнирига Осиё саралаш босқичининг 6 та ўйин ўтказилган. Жумладан Қатар–Хитой (1:2), Эрон–Сурия (2:2), Ироқ–БАА (1:0), Австралия–Таиланд (2:1) ва Саудия Арабистони–Япония (1:0) ўйинлари Осиё футбол конфедерацияси расмийлари томонидан шубҳа уйғотган.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмасдан мундиал билан хайрлашганди.
Лекин Эрон–Сурия ўйини натижаси шубҳали эканлигигига ойдинлик киритилса, ҳар икки терма жамоадан 1 тадан 6 тага қадар очко олиб ташланади ва ўз-ўзидан Сурия терма жамоаси гуруҳда Ўзбекистондан кейинги ўринга тушиб қолади.
ОФК шубҳали ўйинлар таҳлилини эртага, 8 сентябрь кунига қадар аниқлаб расмий хабар беришни режалаштирган.
Ушбу вазият ҳақида бундан бироз олдинроқ ҳам дастлабки маълумотлар эълон қилинган эди.