Эрон Нефть вазири ОПЕК бош котиби билан учрашиб, дунё нефть бозоридаги вазиятни муҳокама қилди.
ОПЕК (Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти) бош котиби Муҳаммад Баркиндо Теҳрон шаҳрида Эрон Нефть вазири Бижан Зангане билан нефть бозоридаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда.
Учрашув якунида Зангане Эрон учун бир баррель нефть нархи 50-60 АҚШ доллари бўлиши адолатли экан ва бозорнинг барқарорлашуви учун амалга ошрилидиган барча чора-тадбирларни қўллаши ҳақида таъкидлаб ўтди.
6 сентябрь ҳолатига кўра нефтнинг бир баррель Brent тури 47.41 АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Маълумот учун, ОПЕК ташкилоти 1960 йилда тузилган бўлиб, унга 13 давлат аъзо бўлиб кирган. Ташкилотнинг штаб-квартираси Австрия пойтахти Вена шаҳрида жойлашган.

Руслан Сулаймонов