...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон “қизил чизиқ”ни босиб ўтган футболчиларга жазо қўллади


16:03, 11.08.2017 Спорт
 2 230

Эрон Исроил давлатини тан олмаган ва шу сабаб ушбу мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларга қарши беллашишни фуқароларига тақиқлади.

Эрон футбол федерацияси Европа қитъасида тўп сурадиган иккита етакчи футболчиларини терма жамоа сафидан четлатди.
 
Маълум бўлишича, Грециянинг “Паниониос” клубида тўп сурувчи Эҳсон Ҳожсафий ва Маъсуд Шожаъилар Европа Лигаси 3-саралаши доирасида Исроилнинг “Маккаби” жамоасига қарши майдонга тушганлар.
 
“Ҳожсафий ва Шожаъига Эрон терма жамоасида бошқа ўрин йўқ, чунки улар ўз юрти қизил чизиғини босиб ўтди. Уларда клуб билан молиявий аҳамиятга эга шартнома бор ва клубнинг ҳар бир ўйинида қатнашишга мажбур, бироқ қабиҳ тузумли мамлакат вакилига қарши ўйнаш... Бу Эрон аҳли учун асло тўғри келмайди”, - дейди Эрон спорт вазири ўринбосари Муҳаммад Резо Даварзони.
 
Маълумки, Эрон Ислом Республикаси Исроил давлатини тан олмаган ва ушбу мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларга қарши беллашишни фуқароларига тақиқлаган.
 
Айтилишича, бу икки футболчи саралаш баҳсининг илк ўйинида (Исроилда бўлган) клуб раҳбарияти томонидан ўтказилган босим ва жарималарга қарамай майдонга тушишдан бош тортган.
 
Хабарда келтирилишича, ЭФФ “қизил чизиғни” босиб ўтган футболчиларни қанча муддатга четлатганини эълон қилмаган. Улар 31 август куни Жанубий Корея ва 5 сентябрь куни Сурия терма жамоасига қарши ўйинларда майдонга туша олмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ва Сурия Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралашидаги асосий рақиби ҳисобланиб, эронликлар Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 гуруҳ йўлланмасини қўлга киритиши учун Жанубий Кореяни мағлубиятга учратишлари керак бўлади.
 
Маълумот учун, ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 8-туридан кейин Эрон 20 очко тўплаб, Россияда бўлиб ўтадиган мусобақага йўлланмани тўғридан-тўғри қўлга киритган бўлса, Жанубий Корея 13 очко жамғариб иккинчи ўринда бормоқда.
 
Ўзбекистон терма жамоаси эса 12 очко билан 6 та жамоа орасида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги ўринларда Сурия (9 очко), Қатар (7 очко) ва Хитой (6) терма жамоалари жойлашган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Исроил Ўзбекистон терма жамоаси Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!