...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон: “Намойишлар ортида АҚШ, Буюк Британия ва Саудия Арабистони турибди”


18:06, 02.01.2018 Олам
 3 816

Намойишлар ортида АҚШ, Буюк Британия ва Саудия Арабистони турибди ва улар бу кампанияни ижтимоий тармоқлар орқали бошқаришмоқда.

Аввалроқ, Эронда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари тўғрисида хабар берилган эди.
 
Бугун, Эроннинг Олий етакчиси ҳисобланган Оятулла Али Хуманаи ҳам мамлакатда бўлиб ўтаётган намойишларга ўз фикрини билдирди. Унинг фикрига кўра, “душманлар” эрон халқига катта зарар етказиш учун ҳар қандай имкониятдан, шу жумладан, “пул ва қурол”дан ҳам фойдаланишмоқда. 
 
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамханнинг гапига кўра, Эрондаги норозилик намойишлари расмий Теҳронга қарши айрим давлатлар эълон қилган “воситачилик уруши” доирасида амалга оширилмоқда. Унинг таъкидлашича, намойишлар ортида АҚШ, Буюк Британия ва Саудия Арабистони турибди ва улар бу кампанияни ижтимоий тармоқлар орқали  бошқаришмоқда.
Обил Сафаров

Теглар:Эрон АҚШ Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!