...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили ўзи қатнашмайдиган намойишда одамларни иштирок этишга даъват қилмоқда


18:03, 02.01.2018 Олам
 1 947

Унинг ўзи, ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, бу норозилик намойишида иштирок эта олмайди.

Аввалроқ, Украинада Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили тарафдорлари томонидан уюштирилаётган норозилик намойишлари тўғрисида хабар берилган эди.  
 
Михаил Саакашвили ўз тарафдорлари ва киевликларни ИИВ ва УХХ биноси олдига келиб, украиналик ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаоли Ирина Ноздоровскаянинг қотиллигини тергов қилиш жараёнида “адолатни талаб қилиш”га чақирди.  Унинг ўзи, ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, бу норозилик намойишида иштирок эта олмайди.
 
Саакашвилининг сўзига кўра, расмий ҳокимият уни ҳуқуқ ҳимоячиси Ноздровскаянинг ўлимидан ўз фойдаси йўлида фойдаланганликда айбламаслиги учун, бу норозилик намойишида иштирок этмайди.  
 
Бу ҳуқуқ фаолининг йўқолгани тўғрисидаги хабар, янги йилдан бир неча кун один тарқалганди. 1 январь куни унинг жасади Киев вилоятидаги дарёлардан бирида аниқланган.
 
Полиция унинг ўлимини касбий фаолияти билан боғламоқда.
Обил Сафаров

Теглар:Саакашвили Украина УХХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!