...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғаннинг сайловдаги имкониятлари баҳоланди


18:08, 11.06.2018 Олам
 3 168

Республикачи Халқ партиясидан президентликка номзод бўлган Муҳаррам Инжега Турк етакчисининг асосий рақиби деб қаралмоқда.

Туркияда муддатидан аввал Парламент ва Президентлик сайловлари бўлиб ўтишига оз вақт қолмоқда.
 
Президентлик учун мамлакатдаги олтита партиядан номзодлар илгари сурилган. Уларнинг орасида амалдаги президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам бор.
 
SONAR маркази социологлари Эрдўғаннинг сайловдаги имкониятларини баҳолаш учун ижтимоий сўров ўтказдилар. Унда амалдаги президентни 48,3 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлаши маълум бўлди.
 
Бундан маълум бўладики, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған муддатдан аввал ўтказиладиган сайловнинг биринчи босқичидаёқ ғалаба қозонмаслиги мумкин.
 
Республикачи Халқ партиясидан президентликка номзод бўлган Муҳаррам Инжега Турк етакчисининг асосий рақиби деб қаралмоқда. Унга 31,4 фоиз сайловчи овоз беришга тайёр.
 
Шу билан бирга, ORC социал маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, Эрдўған 53,4 фоиз сайловчининг қўллаб-қувватлаши билан биринчи турнинг ўзида президентликка сайланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!