...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған: “Исёнчиларнинг бошқа режаси ҳам бўлиши мумкин”


12:18, 16.07.2016 Олам
 4 466

Туркия президенти исёнчиларнинг бошқа режалари ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Кеча, 15 июль куни Туркияда бўлган давлатга қарши ҳарбийлар исёни бутун мамлакат, айниқса, Анқара ва Истунбул аҳолисини оёққа туришига сабаб бўлди. Халқ давлат раҳбарини ҳимоя қилиб,  исёнчиларга қарши бош кўтарди.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Twitter’даги шахсий саҳифаси орқали, халққа мурожаат этиб, уларни кўчаларни тарк этмасликка чақирди. “Бош қўмондонингиз уйларингизга қайтинг демагунча, кўчаларни тарк этманглар, хоинлар қўлига ватан тақдирини топшириб қўйманглар”, дейди Туркия раҳбари.
 
Унинг сўзларига кўра,  исёнчилар халқ тинчланиб, уйига қайтганда,  исёнчилар “Б” режани ишга солиши мумкин. Уларнинг дастлабки уриниши чиппакка чиққан.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!