Бўлиб ўтган исёндан сўнг мамлакат ҳарбийлари ўртасида “тозалаш” ишлари амалга оширилади.
Эътиборингизга кеча бўлиб ўтган тўнтариш ҳақида қатор маълумотлар ва рақамларни тақдим этамиз.
Маълумотларга кўра, кеча содир бўлган исён ўз-ўзидан амалга оширилмаган. Туркия армияси мамлакатнинг сиёсий ишларига доимий равишда аралашиб келган. Исёнчилар мамлакатдаги муҳим стратегик биноларни қўлга олишга ҳаракат қилишди, патруль машиналарида келиб кўчаларда отишма уюштиришди, аэропортларнинг ёпилишига сабаб бўлишди ва энг ёмони ҳаракатлар давомида 40дан ошиқ тинч маҳаллий аҳоли вакилларининг ўлимига сабаб бўлишди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған исёнчиларни катта жазо кутаётгани ва мамлакатда тинчлигин бузганларнинг барчаси сотқинлардан фарқ қилмаслигини айтиб ўтди.
Ҳаммаси аслида нимадан бошланди?
• Туркия армияси исён учун ҳаракатни бошлагани ҳақидаги илк хабар 23:00да берилди.
• Ҳарбийлар Истанбулдаги Босфор бўғози орқали ўтадиган йўлни ёпишди. Шунингдек, муҳим стратегик объектлар, ҳалқаро аэропорт, Истанбулдаги партия биноси назорат остига олинди, давлат телеканалларининг эфирлари тўхтатишди.
• Туркия бош вазири Бинали Йилдирим маҳаллий телевидениедаги эфирда мамлакатда содир этилаётган ҳаракатлар давлат тўнтаришига уруниш эканини эълон қилди.
• Мамлакатдаги барча ҳудудларда комендантлик соати эълон қилинди, ижтимоий тармоқларга кириш чекланди.
• Тунги соат 01:00дан сўнг ҳарбийлар ва муҳаллий аҳоли вакилларининг тўқнашуви ҳақидаги маълумотлар пайдо бўла бошлади.
• ОАВ томонидан Анқара парламенти биноси атрофини танклар ўраб олгани, президент саройи ўққа тутилгани, TRT давлат телерадиокомпаниясига қарата бир неча ракеталар учирилгани ҳақида хабар қилинди.
• Туркиядаги йирик шаҳарларда Эрдўғаннинг минглаб тарафдорлари кўчага чиқишди.
• Исён чоғида парламент ва медиамарказлар атрофидаги вазият жуда жиддий тус олганди.
• Эрдўғаннинг тарафдорлари танкларга қарши чиқишга ҳам тайёр туришди.
Эрдўғаннинг исёнга муносабати қандай бўлди?
• Туркия президенти ўз тарафдорларини кўчага чиқишга чақирди.
• Эрдўған фуқароларга FaceTime видеоалоқа иловасидан фойдаланиб мурожаат қилди.
• Президент Анқарага бориш истагида эди, аммо унинг самолёти пойтахтдаги аэропортга қўна олмади.
• Тунги соат 04:00да Эрдўған Истанбул аэропортида журналистлар билан учрашувга чиқди ва исёнга алоқадор шахслар энг олий жазо олишини айтган.
• Оммага мурожаатида у қўзғалонни “Ватанга ҳиёнат” деб атади.
• Эрдўған давлат тўнтаришида иштирок этганлар қўлга олиниши ва ҳалқининг қўзғалончилар қўлида қолиб кетмаслигини ҳам айтиб ўтди.
• Истанбулдаги аэропортда Эрдўғанни минглаб тарафдорлари кутиб олишди.
Исёнлар ортида кимлар турибди ва барчаси нима билан якун топди?
• Исён ташкилотчилари ҳақидаги илк маълумотларни Адлия вазири Бакир Бўздоғ берди.
• Бўздоғ берган маълумотларга кўра, исённи “Хизмат” (ФЕТО) номли ҳаракат иштирокчилари амалга оширган. Ушбу ҳаракатга ёзувчи, жамоат арбоби Фетуллоҳ Гулен бошчилик қилган. Туркия хукумати Гуленга қарши бир қанча жиноий ишларни очган.
• Гуленнинг АҚШдаги тарафдорлари эса ушбу маълумотларни рад этган.
• ОАВда хабар қилинишича, ушбу исённи ҳарбий прокурор бошчилигидаги 46 нафар офицер амалга оширган.
• Мамлакат армиясида бўлиниш содир бўлгани, исёнчилар фақат ҳаво кучларидан фойдалана олишган.
• Эрдўғаннинг айтишича, исёнчилар барча буйруқларни уларнинг АҚШДаги раҳбарларидан олишган.
• Президент Туркия ҳарбий кучлари ўртасида “тозалаш” ишлари амалга оширилишига ваъда берган.
• ОАВ берган маълумотларга кўра, Истанбулдаги исёнда 104 киши иштирок этгани аниқланган. Уларнинг баъзилари қўлга олинган.
• Ҳукуматнинг исённи бостиришга бўлган ҳаракати чоғида Истанбулдаги Тақсим майдонида ўнлаб исёнчи ҳарбийлар ўз қуролларини топширишган.
• Бир вақтнинг ўзида Анқарада ҳам ҳарбийларнинг мамлакатни тарк этаётгани, парламентдаги портлашлар, сунъий йўлдош операторига ушютирилган ҳужумлар ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.
• Тонгги 05:00гача 130дан ортиқ исён қатнашчилари қўлга олинди.
• Туркия ҳукумати Босфор бўғозини хавфсизлик мақсадларида ёпди.
Исён вақтида жабрланганлар ва нобуд бўлганлар ҳақида нималар маълум?
• Айни вақтгача Истанбулда исёнчилар ва маҳаллий аҳоли вакилларининг тўқнашувлари вақтида 6 кишининг ўлгани ҳақида маълумот берилган.
• Анқарада, ОАВ берган маълумотларга кўра, 17 нафар махсус кучлар ходимлари нобуд бўлган.
• Прокуратура тақдим этган хабарларда айтишилича, пойтахтда 42 киши вафот этган.
• Исёнга бошилик қилган генераллардан бири отиб ўлдирилган.
• Президент Эрдўған тунаб қолган Мармарис меҳмонхонасига ҳужум вақтида 1 нафар полициячи ҳалок бўлган.
• Истанбул ва Анқарада ўнлаб одамлар яраланган.