...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Трамп билан учрашди, аммо миқ этмади


11:01, 12.11.2018 Олам
 6 176

Трамп Эрдўғанга бир неча бағараз ҳазиллар ҳам қилган.

Кеча, 11 ноябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Биринчи Жаҳон уруши якунланганига 100 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган маросимда АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланья Трамп ҳамда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва рафиқаси Эмина Эрдўған ўртасида қисқа учрашув бўлиб ўтди.
 
Париж марказида ўтган маросимдан кейин давлат раҳбарлари “Elysee” саройидаги кечки овқатга тўпландилар.
 
Эрдўған кечки овқатдан аввал турмуш ўртоғи билан “Picasso Bleu et Rose” кўргазмасидаги санъат асарлари билан танишди. Бу ерда турк журналистлари билан мулоқот қилди.


 
Кўргазмани томоша қилиш вақтида президент Эрдўған ва унинг рафиқаси Молдова президенти Игор Додон ва унинг рафиқаси Галина Додон билан суҳбатлашди.
 
Кечки овқат маҳали Дональд Трамп ва Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг суҳбатлашишига имкон туғилган. Маълумотларга қараганда, Трамп Эрдўғанга бир неча бағараз ҳазиллар ҳам қилган.
 
Кечки овқатда Трапм Путиннинг қаршисида, Эрдўғаннинг чап “биқинида” ўтирган.


 
Яхши маълум, сўнгги вақтларда Туркияда турк лирасининг долларга нисбатан қадрсизланиши кескин тус олди. Мамлакатда доллар миқдори ошиб кетди. Бу эса иқтисодга катта зарар етказди. Мамлакатда нарх-наво ошиб бормоқда. Эрдўған бу ҳолатда АҚШни айблаб, “танклар билан қила олмаганларини, доллар билан амалга оширишмоқчи”, деган эди. Аммо учрашувда бу ҳақда миқ этмаган. 

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!