...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Парижда Эрдўған ва Трамп билан кўришди


10:44, 12.11.2018 Олам
 4 541

Маросимда Путин ва Эрдўған нима ҳақида суҳбатлашганлари маълум эмас.

Кеча, 11 ноябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Биринчи Жаҳон уруши якунланганига 100 йил тўлишини муносабати билан тантанали маросим ташкил этилгани, унда қатор давлатлар раҳбарлари, жумладан, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президентлар Путин ва Эрдўған маросим давомида саломлашиб, бироз суҳбатлашишга улгурдилар.
 
Маросимга Ражаб Тойиб Эрдўған турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған билан ташриф буюрган.


 
Маросимда Путин ва Эрдўған нима ҳақида суҳбатлашганлари маълум эмас.
 

 
Владимир Путин Парижга сафари давомида маросимда иштирок этаётган АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳам саломлашган. Аммо улар ўртасида кутилаётган расмий учрашув ўтказилмаган. Улар “Elysee” саройидаги кечки овқатда қарама-қарши ўриндиқларга ўтиришган ва бироз суҳбатлашишган.
 

 
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ҳам ушбу маросимга турмуш ўртоғи Меланья Трамп билан келган.
 
Маълумот ўрнида, маросимда Ўзбекистон раҳбарияти номидан Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев иштирок этган. 

Теглар:Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!