ЕИ Туркия расмий ҳукумати томонидан оммавий қамоққа олишларни қоралаган ва Туркиянинг ЕИ га аъзо бўлиши тўғрисидаги музокараларни тўхтатиб қўйган эди.
Бундан олдин Чавушўғли Анқара ва Берлин ўртасида муаммолар юзага келгани ва томонлар буни мулоқот орқали бартараф этиш ниятида эканини билдирган.
Ҳозирги вақтда Эрдўған бу учрашувни ўтказишнинг икки варианти – Меркелни Анқарага таклиф қилиш ёки Берлинга ўзининг боришини кўриб чиқмоқда. Чавушўғлининг таъкидлашича, Эрдўған Меркель ва Германия президенти Штайнмайер билан кўп маротаба телефон орқали мулоқот қилган.
Евроиттифоқ ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 2016 йилнинг ёзида Туркияда давлат тўнтаришига қуролли уриниш бўлиб ўтганидан кейин ёмонлашган. ЕИ Туркия расмий ҳукумати томонидан оммавий қамоққа олишларни қоралаган ва Туркиянинг ЕИ га аъзо бўлиши тўғрисидаги музокараларни тўхтатиб қўйган эди.