
Туркияда муддатидан аввал сайловлар ўтказилишига кам вақт қолмоқда.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада ўзи раҳбарлик қилаётган Адолат ва ривожланиш партиясининг сайловолди дастурини эълон қилди.
Президент ўз бошқарувидаги Адолат ва ривожланиш партияси Парламент сайловида, ўзи эса Президентлик сайловида ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Шунингдек, Эрдўған мамлакатнинг минтақавий сиёсатига ҳам тўхталиб ўтди.
У Туркия келажакда халқаро тузилмалар, хусусан, Европа Иттифоқи билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларни ривожлантириб боришига ишонтирди.
“Мақсадимиз – Туркияни юқори даромадли мамлакатлар қаторига қўшиш”, дейди Эрдўған.
Шунингдек, президент расмий Анқара Фаластин халқи озод ва мустақил ватанига эга бўлмагунича уни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни у ердаги барча террорчилар йўқ қилмагунча давом эттиради.