...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Гитлер образига “кирди”


12:34, 18.05.2016 Олам
 5 338

Германия нацистлари Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг фаолиятини Адольф Гитлер сиёсатининг бошланғич даврига қиёслашмоқда.

Германия пойтахти Берлин шаҳридаги Туркия элчихонасида президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Германия нацистлари етакчиси Адольф Гитлер образидаги сурати пайдо бўлди. Бу ҳақда “The Independent” нашри ёзмоқда.
 
Хабарда айтилишича, рассомлар Эрдўғаннинг сурати юз қисмига Гитлернинг икки ёни қисқартирилган мўйлови ва нацистлар логотипи туширилган қўлбоғини чизишган. Элчихонада эса “У қайтди” деган ёзув ҳам пайдо бўлган. Ушбу сурат элчихона биносида проектор орқали намойиш этилган.
 
Нашрнинг маълум қилишича, сурат муаллифлари “Pixel Helper” немис гуруҳи фаоллари бўлиб чиққан. Улар ушбу сурат орқали Туркияда икки журналистнинг ноҳақ ҳибсга олинишига норозиликларини билдиришган.
 
“Биз диктатуранинг илк босқичларида нималар бўлишини яхши биламиз. Нациятлар тузумининг илк босқичлари ва Эрдўған Туркиясидаги ўхшашлик бизни ташвишга солмоқда”, дейди гуруҳ аъзоларидан бири Оливер Биенковский.
 
Унинг қўшимча қилишича, Эрдўған “кеч бўлмасдан туриб, тўхтатилиши керак”.
 
Хабарда келтирилишича, бундан аввал, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Гитлер даври Германиясини самарали президентлик тизими сифатида намуна қилиб кўрсатган. 

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Германия нацистлари Адольф Гитлер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!