Мазкур рўйхатнинг олди қаторларидан Афғонистон, Корея Халқ Демократик Республикаси, Сомали, Сурия ва Туркманистон мамлакатлари ўрин олди.
Нега айнан бу давлатлар ноқулай деб топилганига қизиқяпсизми?
Сабаби, юқорида номлари тилга олинган мамлакатларга кириш учун дунё мамлакатлари фуқароларига виза ёки бошқа турдаги рухсатномалар зарур. Яъни, мамлакатга кириш эркинлиги маълум тартиблар билан чегалаланган.
Ангола эса рўйхатнинг иккинчи қаторидан ўрин олди. Бу мамлакатга визасиз кириш фақат Намибия саёҳатчилари учунгина мумкин.
Учинчи қаторда Бутан, Эквоториал Гвинея, Эритрея, Ироқ ва Ливия давлатларини учратиш мумкин. Бу мамлакатларнинг ҳар бири фақат 3 та давлатдан келган сайёҳларгагина визасиз кириш тартибини ўрнатган.
Россия 43 та мамлакатга бўлган меҳмондўстлиги сабаб 83 ўринни эгаллади.
Рейтингда дунёнинг 198 мамлакатлари бўйича маълумотлар таҳлил қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал энг меҳмондўст мамлакатлар рейтинги ҳам нашр этилган эди. Унда Кот-д'Ивуар, Гвинея-Бисау, Мадагаскар, Мальдивы, Мавритания, Мозамбик, Самоа, Шарқий Тимор, Тувалу ва Уганда каби давлатлар юқори ўринларни забт этган эди.
Аҳолиси бахтиёр бўлган мамлакат рейтинги ҳам шулар жумласидан.