Vulture портали 2017 йилнинг якунланишини кутиб ўтирмай, январь ойидан бошлаб ҳозирга қадар триллер жанридаги энг яхши фильмлар номини ошкор этди.
Vulture портали 2017 йилнинг якунланишини кутиб ўтирмай, январь ойидан бошлаб ҳозирга қадар триллер жанридаги энг яхши фильмлар номини ошкор этди.
Шундай қилиб, бу йилнинг “энг қўрқинчли фильми” Жордан Пилнинг “Қоч” номли фильмидир. Шунингдек, рўйхатдан “Сплит”, “У тунда келади”, “Янги давр–З”, “Қоронғулик куйи”, “Берлинлик синдром” фильмлари ўрин олган.
Қизиқ, триллер жанрига оид қўрқинчи, даҳшатли саҳналарга бой фильмларни “энг яхши” деб эътироф этилиши бироз ғалати. Бироқ бу йўналишдаги фильм ижодкорлари ҳам “эътирофлар” илинжида меҳнат қилмоқдалар...
Бундан ташқари, Kinopoisk.ru сайтининг кино мухлислари ўртасида ўтказилган сўровларга кўра эса, жорий йилнинг энг яхши фильмлари рўйхати ҳам тузилди.
Жумладан, “Биринчи марта”, “Дюнкерк”, “Галактика ҳимоячилари”, “Севги эмас”, “Логан” ва шу кабилар рейтингда етакчилик қилмоқда. Шунингдек, “Қирол Артур қиличи”, “Ўргимчак одам: Уйга қайтиш”, “Маймунлар мамлакати”, “Бэтмен” каби фильмлар ҳам рўйхатдан ўрин олган.
Бу каби рўйхатлар яна давомий бўлиб, 2017 йил сўнггида якуний натижалар маълум бўлади.