...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ҳуқуқбузарники бўлмаган мулк мусодара қилинмайди


14:02, 17.10.2017 Жамият
 3 101

Президент жиноятга алоқадор бўлмаган шахс ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.
 
Ушбу қонуннинг 5-соддасига кўра, 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 27-моддаси биринчи қисмига ўзгартириш киритилди.
 
“Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, ушбу чора маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан қўлланилади. Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно” дея қайта таҳрир қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Хусусий мулкни ҳимоя қилиш Маъмурий кодекс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар