...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ҳокимликлар раҳбарларига уйлар берилади


17:46, 29.05.2017 Жамият
 5 043

Уй-жойларни жойлардаги ижро ҳокимиятининг тегишли органлари биринчи раҳбарлари тақсимлайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 299-сон қарори билан “Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.
 
Хизмат уй-жойлари намунали лойиҳалар асосида қурилади:
 
0,06 гектар ер участкасида жойлашадиган 1 қаватли 5 хонали уй-жойлар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари учун;
 
0,04 гектар ер участкасида жойлашадиган ва ҳовлисида қўшимча бинолари бўлган 2 қаватли 4 хонали уй-жойлар — туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбарлари учун.
 
Бунда у маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик жиҳозлари билан жиҳозланади.
 
Уй-жойларни жойлардаги ижро ҳокимиятининг тегишли органлари биринчи раҳбарлари тақсимлайди. Хизмат уй-жойига ордер хизмат уйига жойлашиш ва беғараз фойдаланиш бўйича шартнома тузиш учун асос бўлади.
 
Алоҳида қайд этиш керак, хизмат уй-жойлари бўлинмайди, алмаштирилмайди ва хусусийлаштирилмайди. Улардан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ёки уларни ижарага бериш тақиқланади.
 
Шунингдек, кўрсатиладиган УЖКХ хизматлари учун тўловлар хизмат уй-жойларида яшаётган давлат хизматчилари ёки уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ёки иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўланади.
 
Амалдорлар ўз лавозимидан кетгандан кейин хизмат уй-жойларини бўшатиши лозим.
Бобур Жалолов

Теглар:Ҳокимликлар Уй-жой хизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар