...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Венесуэлада ижтимоий тармоқлар назоратга олинади


11:16, 14.11.2017 Олам
 1 713

Тарқалаётган нохолис ва нотўғри маълумотлар мамлакат фуқаролари орасида салбий оқибатларга сабабчи бўлиб қолаётгани қайд этилган.

Венесуэла “Global Vision” телеканалининг душанба кунги эфирида мамлакатнинг алоқа ва ахборот вазирлиги раҳбари Хорхе Родригес бундан кейин ижтимоий тармоқлар ва уларда берилаётган маълумотлар тартибга солиниши борасида баёнот берди. Бу ҳақда “24-hoursnews.ru” нашри хабар бермоқда.

Венесуэла Алоқа ва ахборот вазирининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ахборотлар мамлакат ва фуқаролар учун жуда кўп салбий оқибатларга сабабчи бўлиб қолмоқда.

Энди бундай хабарлар назоратга олиниши, нохолис ва нотўғри маълумот тарқатганлар тегишли тартибда жазоланиши Родригес томонидан алоҳида эътироф этилган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ижтимоий тармоқлар Хорхе Родригес Global Vision Венесуэла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!