...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Эрдўған ўртасидаги муҳокамалар 4 соатдан ортиқ давом этди


11:09, 14.11.2017 Олам
 2 370

Владимир Путин Туркия раҳбари билан бўлган учрашув самарали, тезкор, бюрократиядан йироқ ҳолда ўтказилганлигини таъкидлаб ўтди.

Сочида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида муҳокамалар ўтказилди. Давлат раҳбарлари 4 соатдан ортиқ вақт давомида музокаралар олиб боришган.
 
Кенг таркибдаги муҳокамалардан сўнг тор доирадаги учрашув ҳам ташкил этилган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, яккама-якка учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик борасида фикр алмашилган. Президентларнинг тор доирадаги учрашуви 2–2,5 соат давом этган.
 
Муҳокамалар якуни бўйича Эрдўған ва Путин ОАВ учун баёнот беришди. Владимир Путин Туркия раҳбари билан бўлган учрашув самарали ҳамда тезкор, шунингдек, бюрократиядан йироқ ҳолда ўтказилганлигини таъкидлаб ўтди.
 
Ўтган йили Россия ва Туркия ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айланмаси ҳажми тушиб кетганлиги қайд этилиб, муҳокама якунига кўра икки томонлама савдо айланмаси 36 фоизга ошгани таъкидланди.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам савдо айланмаси 100 миллиард долларга етиши учун қўйилган айрим тўсиқларни олиб ташлаш кераклигини таклиф қилди.
 
Икки давлат раҳбарлари Суриядаги вазият ҳақида ҳам муҳокамалар ўтказдилар. Россия, Туркия ва Эрон саъй-ҳаракатлари самара бераётган бўлсада, бу борадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.
 
Владимир Путин “Росатом” яқин орада “Аккую” АЭС лойиҳасини ишга тушириш ҳаракатини бошлаши ҳақида маълум қилди. Биринчи реактор 2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Эрдўған Россия раҳбарини қурилажак АЭСнинг илк қурилиш фундаментини ўрнатиш тадбирида иштирок этишга таклиф қилди.
 
“Аккую” АЭС 4 та энергоблокдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирининг қуввати 1200 МВтни ташкил қилади. Бу лойиҳа учун Россия 22 миллиард доллар миқдорда инвестиция киритмоқда.
 
Томонлар, шунингдек, мудофаа ишлари, бундан ташқари, мамлакатлар ўртасидаги виза берилиши хусусида ҳам фикр алмашдилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин Туркия Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!