Бу ерда бамайлихотир китоб ўқиш мушкул...
Мутолаа билан банд бўлиб турганда кимдир уни чалғитишини ҳеч ким истамайди. Аммо бу кутубхона чалғишга арзийди...
Хитойда бунёд этилган ажойиб кутубхона Голландиянинг “MVRDV” номли дизайнерлик компанияси ва Тяньцзинь шаҳар қурилиши ва дизайни институти (TUPDI) ҳамкорлигида лойиҳалаштирилган, дея хабар бермоқда Хитойнинг “Globaltimes” нашри.
Беш қаватдан иборат кутубхона Тяньцзин шаҳри Бинхай маданий ҳудудида жойлашган. Кутубхона кўринишидан катта кўзни эслатгани учун ҳам унга “Бинхайнинг кўзи” дея ном берилди. 34 минг м2 жойда 1,2 миллион дона китоб жам бўлган.
Қурилиш уч йил давомида олиб борилди. Кутубхонанинг биринчи қаватида ўқув зали, кейинги қаватларда дам олиш жойлари, юқори қаватда эса офислар, аудио ва компьютер хоналари жойлашган.
Сизга ана шу архитектуранинг дурдона асарини томоша қилиш имкониятини яратамиз.

Нозимахон Абдураҳимова