Ҳозиргача дунёнинг турли бурчакларидан 100 га яқин аризалар келиб тушган.
Бундай ажойиб таклифнинг ўзига хос шарти ҳам мавжуд. Сотилаётган уйлар қаровсиз қолган бўлиб, деярли вайрон ҳолга келиб қолган.
Уйларни сотиб олган харидорлар 3 йил ичида капитал таъмрдан чиқариши талаб этилади. Ҳисоб-китобларга кўра, уйларни таъмирлаш учун тахминан 25 минг евро сарфланади.
Ҳозиргача 3 та уй сотилган, аммо харид қилиш учун дунёнинг турли бурчакларидан 100 га яқин аризалар келиб тушган. Россия ва Австралиядан туриб ҳам ана шундай уйларни сотиб олишни истаган талабгорлар талайгина.
Ҳукумат бу уйларнинг аввалги соҳиблари билан боғланишганида, улар ўз турар-жойларини шаҳар балансига ўтказишга рози эканликларини айтишган. Инқироз вақтида маҳаллий аҳоли оммавий равишда ўз уйларини ташлаб кетишган. Бугунги кунда Оллолаи шаҳрида 1300 га яқин аҳоли яшайди.
Бу ерда яшовчи аҳоли пишлоқ ишлаб чиқариш ва сават тўқиш орқали кун кечиради. Шаҳар раҳбарияти янги уйларнинг соҳибари орқали орол аҳолиси кўпайишига ва иқтисодий кўрсаткичлар ҳам жонланишига умид қилишмоқда.