Олий Лига 29–30-тур ўйинларининг сана ҳамда бошланиш вақтларига ўзгартиришлар киритилди.
Кейинчалик, айнан мазкур ўйин муносабати билан Олий Лиганинг 28-тур доирасидан ўрин олган учрашувлар 16–17 ноябрдан 8–9 ноябрга кўчирилганди.
Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААда ўтадиган ўртоқлик ўйини ҳамда 28-тур учрашувлари санаси ўзгаргани муносабати билан мусобақалар регламенти 4.16-бандига асосан Олий Лига 29–30-тур ўйинларининг сана ҳамда бошланиш вақтларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Олий Лига 29-тур учрашувлари 21–22 ноябрдан 19 ноябрга кўчирилди ва ўйинларнинг бошланиш вақти 14:00 этиб белгиланди.
30-тур ўйинлари эса 25 ноябрь санасида бўлиб ўтади ва барча учрашувлар соат 14:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасини БААга қарши ўйинга “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида бошлаб тушади.
Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини Олий Лиганинг 27-туридан кейин эълон қилишини маълум қилди.
Терма жамоа эса 10 ноябрь куни Тошкентда йиғинга киришиши режалаштирилган.
Шунингдек, кеча 30 октябрь куни келаси йилдан Олий Лигада 12 жамоа иштирок этиши ҳақида ҳам хабар бериб ўтгандик.