Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 33 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 30–32 даража, кечаси 16–18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ёғингарчили кутилмайди. Ҳарорат кундузи 17–22 даража, кечаси 9–14 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 27–32 даража, кечаси 13–18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 33 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Фарғона водийсида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 23–28 даража, кечаси 10–15 даража илиқ бўлади.