...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди GM автомобилларини электрон навбатда туриб сотиб олиш мумкин


11:26, 28.08.2018 Жамият
 5 724

Компания электрон навбат орқали шартнома тузиш мумкин бўлган автомобиллар ҳақида маълумот берган.

GM Uzbekistan электрон навбат орқали шартномага қўйилган автомобиллар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Компания расмий сайтида янги бўлим ишга туширилган. Янги бўлимда харидорлар аввал рўйхатдан ўтказилган аризалар (электрон навбат) бўйича шартнома тузиши мумкин бўлган автомобиллар рўйхати билан танишиб боришлари мумкин. Бундан мақсад шаффофлик ва харидолар ишончини ошириш экани маълум қилинган.
 
Бу бўлим базасига бугунги кунда барча русумдаги 12 мингдан ортиқ автомобиль киритилган. Уларга электрон навбат орқали шартнома тузиш мумкин.
 
Аввал рўйхатдан ўтган аризалар бўйича шартнома тузиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхати тегишли сананинг соат 9:00 гача амал қилиб, ҳар куни шартномалар тузилишига қараб янгиланиб борилади.
 
Эслатиб ўтамиз, куни кеча GM Uzbekistan автомобилларнинг янги нархини эълон қилди. Баъзи русумли автомобиллар ўртача 7,7 фоизга қимматлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 423

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар