...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди дорихона ва тиббий муассасага мурожаат қилиш янада осонлашди


14:29, 11.04.2017 Жамият
 4 031

Дастурда энг яқин жойда жойлашган дорихона ёки тиббий муассаларни харитада кўриш имкони ҳам бор.

Ўзбекистонда дорихона ва тиббий муассасаларни қулай қидириш ва улар билан боғланиш учун биринчи онлайн маълумот хизмати ишга туширилди.
 
Аввало, тиббий муассалар Pharm Phone сайтида тўлиқ рўйхатдан ўтишади. Улар ўз фаолият тури, манзили, иш вақти ва иш кунлари ҳақидаги маълумотларни жойлаштиради. Шунингдек, муассаса фотосурати ва бошқа маълумотларни ҳам жойлаштириш мумкин.
 
Мобил иловада фойдалаувчилар ўзларига керак бўлган маълумотларни қулай қидирув тизими орқали тезда топиб олиш имкони яратилган. Шунингдек, дастурда фойдаланувчига энг яқин жойда жойлашган дорихона ёки тиббий муассаларни харитада кўриш имкони ҳам бор.
 
Дорихоналар билан тезкор мулоқот ўрнатиш мақсадида, мобил иловада тезкор хабар алмашиш хизмати (чат) йўлга қўйилган. Шунингдек, дорихоналар ва тиббий муассасалар телефон рақамлари ҳам кўрсатилган. Pharm Phone мобил иловасини Android маркет ёки Applestore орқали юклаб олиш мумкин.

Теглар:Pharm Phone Android Applestore дорихона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар