Энди боғчаларда юқорида саналганларнинг ҳаммаси бўлади. Фақат бироз кутиш керак.
Жорий йилнинг 17 мартидан бошлаб тасдиқланган МТМларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш меъёрлари тасдиқланди.
Ушбу меъёрларга асосан мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан соғлом ривожланиши учун чиниқтириш ва ясси оёқликни олдини олиш учун йўлакчалар, релаксацион креслолар, ҳаво тозалагичлар (рециркулятор), стерилизаторлар, ақлий ривожланиши учун “Банк”, “Почта”, “Ферма”, “Автомобиль тураргоҳи” ва бошқа ўйин марказлари, интеллектуал ривожланиш учун кўп функцияли саҳналар, “Тасвирий фаолият” бурчаклари бўлиши лозим.
Ҳа, адашмадингиз! Энди боғчаларда юқорида саналганларнинг ҳаммаси бўлади. Фақат бироз кутиш керак. Қанча сабр қилишингиз кераклигини эса Мактабгача таълим вазирлиги ҳали айтгани йўқ.
Айтганча, янги ҳужжатга кўра, мактабгача таълим муассасаси ҳудуди, ўйин майдончалари интернет орқали кузатиш имкониятига эга бўлган видео кузатув техникаси билан жиҳозланади.
Хабарда юқорида саналган қулайликлар учун “ота-оналардан пул йиғилади” дейилмаган. Кўнгилни хотиржам қилинг!