...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ажрашган эр-хотинларнинг исм-фамилияси телевидение ва газета орқали эълон қилинади


17:01, 19.10.2016 Жамият
 11 263

Тошкент шаҳар ҳокимининг маълум қилишича, оилавий ажримларга сабабчи бўлаётганлар, хусусан, қайнота-қайноналар, келинларни оммавий муҳокамага олиб чиқиб, улар иштирокида телекўрсатувлар тайёрланади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан оилавий ажримлар масаласига бағишланган катта йиғилиш ўтказилгани, унда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қурбонов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Ҳабибулло Тўрахўжаев, Тошкент шаҳар прокурори Ботир Қудратхўжаев, қолаверса, Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур йиғилиш сўнггида Тошкент шаҳар ҳокими янги қарор устида иш бошлаб юборилгани, унга кўра, Тошкент шаҳрида ажрашган ҳар бир оила ҳақида маълумотлар – оила вакилларининг исм-фамилияси бундан буён “Тошкент” телеканали ва “Тошкент оқшоми” гезетасида бериб борилиши ҳақида маълум қилди. Шаҳар ҳокими бу ишга жиддий киришар экан, ажрашаётган оилалар ҳақидаги маълумотларнинг телевидение орқали тарқатилиши, ажримларнинг камайишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этди.
 
“Ажрашаётган эр-хотинларнинг исм-фамилияларини ҳозирча ҳар 15 кунда соат 23:00да эфирга узатиладиган дастурда, ўзгариш бўлмаса, соат 21:00да  эълон қиламиз. Агар яққол натижа сезилмаса, ажрашаётган оила аъзоларининг суратини эфирга узатамиз. Бу билан биз ҳеч кимнинг ҳақ-ҳуқуқларини топтамаймиз, аксинча, очиқ маълумотларни оммага тақдим этамиз”, дейди Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов.
 
Ҳокимнинг маълум қилишича, оилавий ажримларга сабабчи бўлаётганлар, хусусан, қайнота-қайноналар, келинларни оммавий муҳокамага олиб чиқиб, улар иштирокида телекўрсатувлар тайёрланади. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ажрим Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Макс
11:45 20.10.2016

Конвертация олаётган фирмаларни списокини хам очик оммага такдим этишсин.


sunita sojida
11:17 20.10.2016

Hukumatimizni ajrimlar togrisidagi qarorni uqib ciqib. Kelajagimiz mustahkamligiga yana bir bor ishondim. Qiz ustiryotganimdan hursandman. Erimdan ajralgan busamda qizimga va oilamga tirgak boladigan odamlar kopligidan fahirlanaman. Qarorlariz mazmuni menga yoqdi. Sizlarga rahmat.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар