...
МЕНЮ
ONLINE TV

Елизавета II “Brexit” жараёнини бошлашга рози


17:17, 16.03.2017 Олам
 2 569

Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси мамлакатнинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиш жараёнлари бошланишига рухсат этиладиган қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Энди қиролича томонидан мазкур қонун тасдиқланди.

Қиролича Елизавета II мамлакат Бош вазири Тереза Мэйга Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиш жараёнини бошлаш имкониятини берувчи қонунни расман тасдиқлади, дейилади “Reuters” хабарида.
 
Бу ҳақда парламент спикери Жон Беркоу маълум қилган. Таъкидланишича, ҳукумат раҳбари  исталган вақтда иттифоқ таркибидан чиқишнинг аниқ шартлари бўйича музокаралар бошлаши мумкин. Аммо бу жараён катта эҳтимол билан, март ойининг охирларида бўлиши кутилмоқда.
Алишер Равшанов

Теглар:Буюк Британия Елизавета II Brexit 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!